Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови иштирокчилари учун Ёзма таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш бўйича ДАСТУРИ
Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловида иштирок этувчилар учун “Ёзма таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш” дастури Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови ўтказишни ташкил этиш бўйича Республика комиссиясининг 2018 йил 17 ноябрдаги 3-сон мажлиси баёни билан тасдиқланган.
Тузувчилар:
Юлдашев А.Э. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Бошқарувда АКТ” кафедраси профессори в.б., т.ф.д.
Рахманов Қ.С. - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси “Бошқарувда АКТ” кафедраси мудири, т.ф.н.
Кириш
“Ёзма таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш” дастури Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги “Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3755-сонли қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Мазкур дастур “Тараққиёт” республика танловининг III тур “Бевосита” иштирок этувчиларни таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини баҳолаш асосида саралаб олиш учун мўлжалланган.
Танлов иштирокчилари ўзлари рўйхатдан ўтган номинация
(16 та номинация) бўйича танланган мавзу доирасида таҳлилий материал тайёрлаш талаб қилинади.
Дастур шунингдек, ёзма таҳлилий материал (доклад) тайёрлашнинг мақсади ва вазифалари, ўтказиш тартиби, баҳолаш мезонлари ҳамда танлов иштирокчисига қўйиладиган талабларни ўз ичига олади.
Таҳлилий материал(доклад) тайёрлаш босқичининг
мақсад ва вазифалари
Таҳлилий материал (доклад) тайёрлашнинг мақсади - танлов иштирокчиларининг ёзма таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини текшириш орқали истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олишнинг замонавий тизимини шакллантириш.
Таҳлилий материал (доклад) тайёрлашнинг вазифаларига эса танлов иштирокчиларининг таҳлилий фикрлаш қобилиятини, уларнинг дунёқарашини, ахборот-таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш бўйича билим ва кўникмаларини, салоҳиятини аниқлаш, ўз номинацияси бўйича берилган саволларни тўлиқ таҳлил қилган ҳолда соҳа фаолиятини ривожлантириш бўйича аниқ таклифлар бериш киради.
Таҳлилий материал (доклад) тайёрлашни ташкил этиш тартиби
Таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш жараёнида олдинги иккита турлардан муваффақиятли ўтган танлов иштирокчилари иштирок этади. Ҳар бир номинация бўйича танлов иштирокчилари белгиланган санада рўйхат асосида 3-тур ўтадиган жойга таклиф этилади.
Танлов иштирокчиларига мавзуни эркин танлаш ҳуқуқини бериш мақсадида, белгиланган 16 та номинация доирасида танлов комиссияси томонидан шакллантирилган мавзулар базасидан 5 та мавзулар рўйхати тақдим этилади. Танлов иштирокчилари келтирилган рўйхатдан ўзи хохлаган битта мавзуни танлайди ва шу мавзу бўйича таҳлилий материал (доклад) тайёрлайди.
Бунда, танлов иштирокчиси ўзи танлаган мавзусини ёритиш учун режа тузади. Режа кириш, асосий қисм ва хулосадан иборат бўлиши шарт. Асосий қисмда танланган мавзу бўйича бешта савол (муаммо) ёритилиши лозим.
Ҳар бир номинация бўйича мавзулар ушбу соҳа мутахассислари томонидан шакллантирилади. Соҳа мутахассислари сифатида вазирлик, қўмита, ташкилот ва идоралар ходимлари ҳамда олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари олинади.
Вазифани бажариш учун танлов иштирокчилари А4 форматдаги 5 варақ (10 бет) қоғоз (Давлат тест маркази томонидан тасдиқланган ва шифрланган), ручка ва қоралама қоғозлар билан таъминланади. Таҳлилий материал (доклад)ни тайёрлашга 3 соат вақт ажратилади (тайёргарлик ишлари бунга кирмайди).
Очиқлик, шаффофлик ва тенг ҳуқуқлиликни таъминлаш мақсадида таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш жараёни 2018 йилнинг 16 декабрь куни Академия ва унинг ҳудудий филиалларида бир вақтда бўлиб ўтади
(900 дан 1200 гача).
Таҳлилий материалнинг (доклад) оптимал ҳажми ва тайёрлаш шакли бўйича талаблар:
- матн танлов иштирокчиси томонидан ўз қўлида, тушунарли қилиб ёзилиши керак;
- таҳлилий материал бадиий ёки публицистик услубларда эмас, балки расмий услубда тайёрланиши лозим;
- матннинг ҳажми 10 бетдан кўп бўлмаслиги керак;
- расмийлаштирилиш тили - давлат тили ёки рус тили.
Тайёрланадиган таҳлилий материал (доклад)гақўйиладиган умумий талаблар:
- таҳлилий материалнинг кириш қисмида танланган мавзуни илмий-амалий муаммо сифатида шакллантириш, уни Ўзбекистон Республикаси ва ёритилаётган соҳа учун долзарблигини кўрсатиш;
- таҳлилий материалнинг асосий қисми (танлов иштирокчиси томонидан ишлаб чиқилган 5 та режа асосида)да соҳага оид мавжуд муаммоларни тўлиқ таҳлил қилиш орқали батафсил ёритиш, уларнинг юзага келиш сабаблари ва оқибатлари тенденцияси ҳамда муаммоларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш;
- таҳлилий материалнинг хулоса қисмида келажакда шу соҳанинг ривожланиши ёки ўрганилаётган муаммонинг ечими юзасидан хулосаларни шакллантириш, истиқболни белгилаш бўйича аниқ ва манзилли таклифлар бериш.
Таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш босқичида танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар:
- Танлов иштирокчилари ўрнатилган тартибдаги рўйхат ёзма иш ўтказиш жойига белгиланган муддатдан камида 30 минут олдин келиши (бу ҳақида батафсил маълумот http://taraqqiyot-tanlov.uzсайтида ва @taraqqiyottanlov телеграм каналида эълон қилинади);
- Таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш босқичига ҳеч қандай алоқа воситалари, микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва бошқа нарсаларсиз кириши;
- Таҳлилий материал (доклад) тайёрлаш босқичи синовлари давомида бошқа иштирокчи билан гаплашиш, ёрдам бериш, тестларга бошқа иштирокчи ўрнига киришга уриниш ёки кириш қатъиян тақиқланади;
- Кечикиб келган танлов иштирокчилари 3-турга киритилмайди;
- 3-тур бир кунда ўтказилади;
- Танлов иштирокчилари ички тартиб қоидаларга қатъиян риоя этиши шарт.
Таҳлилий материал (доклад)ни баҳолаш мезонлари
Таҳлилий материалнинг ўзига хослиги, профессионал тарзда ёритилганлиги, ёзиш услубининг равонлиги, мантиқий кетма-кетлиги, расмий талабларга мувофиқ келиши ўрнатилган тартибдаги мезон ва кўрсаткичлар орқали баҳоланади.
Баҳолаш мезонлари 1-иловада келтирилган.
1-илова
Танлов иштирокчиси томонидан тайёрланган Таҳлилий материал (доклад)ни БАҲОЛАШ варақаси
__________________________________________________________________
(Танлов иштирокчисининг шифрланган коди)
№ | Таҳлилий материал(доклад)ни баҳолаш мезонлари | Максимал балл |
| Режанинганиқ ва тўғри тузилганлиги | 10 |
| Ўрганилаётган мавзунинг долзарблигини кўрсата олиш. | 10 |
| Ҳужжат мазмуни билан мавзунинг мутаносиблиги | 10 |
| Ҳужжат ёзишнинг илмий усулларига қўйилган талабларга риоя қилинганлиги | 10 |
| Кўтарилган муаммоларнинг мантиқий кетма-кетлиги ва мавзуни баён қилиш аниқлиги | 10 |
| Ҳаволаларнинг пухталик билан келтирилиши, баён қилинаётган мавзуга дахлдор фикрларнинг тасдиғи (ҳужжатлар, статистик маълумотлар, экспертлар баҳоси, адабиётлар ва ҳоказо) | 10 |
| Хулосалар асосида билдирилган таклиф ва тавсияларнинг асосланганлиги, уларнинг асосий матнга ва қўйилган масалаларга тўғри келиши | 10 |
| Таҳлилий материал (доклад) матнининг тўғри расмийлаштирилганлиги (имловий, тиниш белгилар, ҳажми, ҳошиялар, рақамлаш ва бошқалар) | 10 |
| Номзоднинг стилистик саводхонлиги, орфографик ва пунктуациялаш қоидаларига риоя қилиниши | 10 |
| Жадваллар ва иловаларнинг тўғрилиги | 10 |
Жами: | 100 |
Комиссия аъзоси __________________ ______________________
(имзо) (Ф.И.Ш.)
Таҳлилий материал (доклад) ни баҳолаш мезонлари
№ | Таҳлилий материал (доклад)ни баҳолаш мезони | Максимал балл |
10баллгача | ||
| Кўрсаткичларга эга эмас. | 0 |
| Кўрсаткичлар қўпол хатолар билан кўрсатилган. | 2 |
| Кўрсаткичлар мавжуд, лекин хатолар учрайди. | 4 |
| Кўрсаткичлар мавжуд, лекин айрим хатолар учрайди. | 6 |
| Таҳлилий материал (доклад) нинг асосий кўрсаткичлари мавжуд. | 8 |
| Таҳлилий материал (доклад) нинг барча кўрсаткичлари мавжуд. | 10 |
ТАВСИЯ ЭТИЛАДИГАН МАНБАЛАР РЎЙХАТИ
Раҳбарий адабиётлар ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар
- Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” маърузаси. Манба: uza.uz.
- Мирзиёев Ш.М. Ватанимиз тақдири ва келажаги йўлида янада ҳамжиҳат бўлиб, қатъият билан ҳаракат қилайлик. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 15 июнда бўлиб ўтган “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқи. // Халқ сўзи, 2017 йил 16 июнь.
- Мирзиёев Ш.М. Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 48 б.
- Мирзиёев Ш.М. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 104 б.
- Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 56 б.
- Мирзиёев Ш.М. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови. – Т.: “Ўзбекистон” НМИУ, 2017. – 48 б.
- Мирзиёев Ш.М. Конституция – эркин ва фаровон ҳаётимиз, мамлакатимизни янада тараққий эттиришнинг мустаҳкам пойдеворидир. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2017 йил 8 декабрь.
- Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси. 2017 йил 22 декабрь // www.press-service.uz
- Мирзиёев Ш.М. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида ўтказилган халқаро конференциядаги нутқи // 27.03.2018. Манба: www.uza.uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари
- “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони. 2017 йил 7 феврал. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6(766)-сон, 70-модда. 25-150 б.
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ривожлантиришнитаъминлашдамаҳаллийдавлатбошқарувиорганларифаолиятинитакомиллаштиришгаоидқўшимчачора-тадбирлартўғрисида”ги 2016 йил 22 февралдаги 2495-сонлиҚарори // ЎзбекистонРеспубликасиҚонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси – www.lex.uz.
- ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг “Тадбиркорликфаолиятинингжадалривожланишинитаъминлашга, хусусиймулкниҳартомонламаҳимояқилишгаваишбилармонликмуҳитинисифатжиҳатиданяхшилашгадоирқўшимчачора-тадбирлартўғрисида”ги 4848-сонлиФармони // ЎзбекистонРеспубликасиқонунҳужжатларитўплами, 2016 й., 40-сон,
467-модда. - ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг “ЁшларгаоиддавлатсиёсатисамарадорлигиниоширишваЎзбекистонёшлариттифоқифаолиятиниқўллаб-қувватлаштўғрисида”ги 5106-сонФармони, 2017 йил
5 июль // ЎзбекистонРеспубликасиҚонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси – www.lex.uz. - ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифийишларсамарадорлигиниоширишвасоҳаниривожлантиришниянгибосқичгакўтариштўғрисида”ги 3160-сонлиҚарори
// ЎзбекистонРеспубликасиҚонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси – www.lex.uz. - ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг“Хотин-қизларниқўллаб-қувватлашваоилаинститутинимустаҳкамлашсоҳасидагифаолиятнитубдантакомиллаштиришчора-тадбирларитўғрисида”гиФармони // Қонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси, 03.02.2018 й., 06/18/5325/0653-сон; 25.05.2018 й., 06/18/5447/1269-сон
- ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг“Ободқишлоқ”дастуритўғрисида”гиФармони, 2018 йил 29 март // ЎзбекистонРеспубликасиҚонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси – www.lex.uz.
- ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг “Истиқболлибошқарувкадрларинитанловасосидатанлаболишнингзамонавийтизиминияратишчора-тадбирларитўғрисида”ги 2018 йил 30 майдаги 3755-сонлиҚарори
// Қонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси, 31.05.2018 й., 07/18/3755/1285-сон. - ЎзбекистонРеспубликасиПрезидентининг “ЎзбекистонРеспубликасинингсолиқсиёсатинитакомиллаштиришконцепцияситўғрисида”гиФармони, 2018 йил 29 июнь // ЎзбекистонРеспубликасиҚонунҳужжатларимаълумотларимиллийбазаси – www.lex.uz.
- Юлдашев А.Э., Хасанов О.А., Салайдинов Б.Ш. Тизимли таҳлил ва қарор қабул қилиш асослари. Ўқув қўлланма. Т.:―Замон полиграф ОК.
2017. 130 бет. - Саати Т. Аналитическое планирование. Организация систем, Москва, «Радио и связь», 1991.
- Мадера А.Г. Моделирование и принятие решений в менежменте. Москва, “URSS”, 2013.
- Бодров В.И., Лазарева Т.Я., Мартемьянов Ю.Ф. Методы исследования операций при принятии решений: Учебноепособие. Тамбов: Изд-во Тамб. гос. техн. ун-та, 2004. 160 с.
- Филинов Н.Б. Разработка и принятие управленческих решений: Учебное пособие. Москва ИНФРА-М, 2012.
- Юкаева В.С., Зубарева Е.В., Чувикова В.В. Принятие управленческих решений. Учебник, Москва, ”Дашков и К”, 2012.
- www.gov.uz – Ўзбекистон ҳукумат портали
- www.lex.uz – Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
- www.my.gov.uz – Ягона интерактив давлат хизматлари портали.
- www.mfer.uz - Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалор, инвестициялар ва савдо вазирлиги сайти
- www.jahon.mfa.uz - Ўзбекистон Республикаситашқи ишлар вазирлиги сайти
- www.edu.uz –Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги сайти
- www.stat.uz – Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси сайти
- www.ezgulik.uz – Ўзбекистон Республикаси Маънавият тарғибот маркази сайти
- www.ziyonet.uz – Ахборот таълим тармоғи
- estudy.dba.uz – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси масофавий таълим портали.