Рўйҳатдан ўтиш жараёни

1-БОСҚИЧ
Веб-сайтда рўйхатдан ўтиш.

Таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари танлов веб-порталида рўйxатдан ўтиб, иштирок этиши мумкин.
Веб-порталда рўйxатдан ўтган иштирокчилар танловнинг ўтказиш қоидалари билан танишганлигини ва розилигини тасдиқлайди. Ҳар бир иштирокчи бир марта ва битта номинация бўйича рўйхатдан ўтишлари мумкин.

2-БОСҚИЧ
Анкета тўлдириш:

Онлайн рўйхатдан ўтган иштирокчилар танловда иштирок этиш учун анкеталарни веб-порталда тўлдиради.
Танлов иштирокчилари ўзлари томонидан тақдим этилган анкета қайси номинацияга тегишли бўлишини мустақил равишда белгилайдилар. Анкета кўриб чиқилаётганда ишчи гуруҳ вакиллари номзодларга номинацияни ўзгартиришни тавсия этиш ҳуқуқига эгадир. Танлов иштирокчилари сўровномада белгиланган шаклдаги ишончли маълумотни кўрсатишлари шарт. Анкетада нотўғри маълумотни киритиш иштирокчини танловдан четлатишга сабаб бўлиши мумкин.

3-БОСҚИЧ
1-турдан ўтиши

Иштирокчиларнинг анкеталарини ўрганиш ҳамда уларнинг ақлий салоҳияти (IQ-тест), псиxологик барқарорлик ва xорижий тилларни билиш даражасини аниқлаш. Веб-порталда тестдан ўтказиш натижалари ва сараланганлар рўйхати эълон қилинади. CEFR бўйича В2, IELTS бўйича 5,5 балл ва TOEFL бўйича 72 баллдан кам бўлмаган хорижий тилни билиш даражаси расмий тасдиқланганлиги ҳақидаги амалдаги халқаро сертификатларга эга бўлган иштирокчилар xорижий тилларни билиш даражаси бўйича тестлардан озод қилинади.Ушбу иштирокчиларга танловда максимал балл берилади.

4-БОСҚИЧ
2-турдан ўтиши

Танлов комиссияси аъзолари томонидан сиёсий-ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда ислоҳотлардан хабардорлик даражасини аниқловчи тест синовларининг якуний  натижаларига асосланиб, ўтиш балли белгиланади. Ўтиш баллини тўплаган иштирокчиларга кейинги танлов турида иштирок этиши учун рухсат берилади.

Танловнинг веб-порталида кейинги танлов турида иштирок этувчилар рўйхати, ўтказиш куни ва жойи эълон қилинади.

Видеоматериаллар

Комиссия хақида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Республика комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади. Танловнинг холисона ва шаффоф ўтказилиши, шунингдек, номзодларнинг сифатли ва холисона танлаб олиниши, қўйиладиган талабларга уларнинг мувофиқлиги учун жавобгарлик Республика комиссияси зиммасига юкланади.