Давлат ва жамият бошқаруви соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

Давлат бошқаруви соҳасида амалий тажрибага, давлат ва хўжалик бошқаруви органларида меҳнат ютуқларига, стратегик мақсадлари шаклланган, замонавий менежмент, ташкилотлар ва инсон ресурсларини бошқариш ва бошқарувга оид бошқа билимларга, зарур раҳбарлик сифатларига эга бўлган, бошқарувда илғор ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдалана оладиган, замонавий инновацион технологиялар ютуқларини ўзлаштирган, хорижий тилларда музокаралар олиб бориш ҳамда амалий ва тадқиқот натижаларини оммавий тарзда намоён этиш қобилиятига, бошқарув қарорларни қабул қилишнинг самарали усуллари, касбий вазифаларни автоматлаштириш ва моделлаштириш бўйича кўникмаларга, одамлар билан мулоқот қилиш, мақсадли лойиҳалар тайёрлаш ва тараққиёт дастурлари ва стратегияларни ишлаб чиқиш ҳамда ҳаётга жорий этиш маҳоратига эга бошқарувчи кадрлар.