Макроиқтисодиёт ва ҳудудий ривожланиш соҳасидаги энг яхши бошқарувчи

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг долзарб йўналишлари бўйича чуқур билимга эга, макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш, ялпи ички маҳсулот ҳажмини ошириш, унинг омилларидан самарали фойдаланиш ва иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш, қишлоқ жойларида аҳоли учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, шунингдек, ислоҳотларни амалга оширишда фуқароларнинг бунёдкорлик салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган қатор муҳим давлат ва ҳудудий дастурлар, қонун ҳужжатларни мукаммал биладиган, ҳудудларнинг ишчанлик муҳити ва ишчанлик фаоллигини таҳлил қилиш, тадбиркорликни жадал ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган долзарб муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш, шаклланган тадбиркорлик маданияти ва маҳаллий анъаналар, ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари ва ривожланиш даражасини инобатга олган ҳолда, ҳудудни ривожлантириш бўйича манзилли амалий лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий қилишда фаоллик кўрсатаётган бошқарувчи кадрлар.