“ТАРАҚҚИЁТ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“ТАРАҚҚИЁТ” РЕСПУБЛИКА ТАНЛОВИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танлови якуний босқичга кирди. Унда финалга чиққан иштирокчиларнинг гуруҳда вазиятли топшириқларни ечиши бўйича синов босқичи ўтказилади.

Мазкур босқич синовлари 2019 йил 9 март куниЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносида бўлиб ўтади.

Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловининг иштирокчиларнинг гуруҳда вазиятли топшириқларни ечиши бўйича синов босқичи Дастури ва Жадвали билан танловнинг расмий портали (https://taraqqiyot-tanlov.uz)даги “Ҳужжатлар” ва “Янгиликлар” бўлимларига кириб батафсил танишиш мумкин.

*Номзодлар синов босқичи ўтказиладиган бинога фуқаролик паспорти ва видеокузатув орқали рўйхат асосида киритилади!

Муаллиф : “Тараққиёт стратегияси” маркази.

1052 06.03.19