Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича “Тараққиёт” республика танловида иштирок этиш учун мазкур веб-порталда таянч олий маълумотга ва тегишли соҳада раҳбарлик лавозимида камида уч йил иш тажрибасига эга, 30 ёшдан 45 ёшгача бўлган (45 ёш ҳам қўшилган ҳолда)Ўзбекистон Республикаси фуқаролари рўйхатдан ўтишлари мумкин.
Веб-порталда рўйхатдан ўтиш учун аввал мобил телефон рақами ёрдамида ёки Идентификациялашнинг ягона тизими ID.GOV.UZ орқали рўйхатдан ўтиш зарур.
Иштирокчи талабгор веб-порталда рўйхатдан ўтиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги ПҚ-3755-сонли Қарори билан тасдиқланган “Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”да қайд этилган қоидалар билан танишгани ва уларни қабул қилишини тасдиқлаган бўлади.
Танлов иштирокчисининг анкетаси уч бўлимдан иборат.
А бўлимида Идентификациялашнинг ягона тизими ID.GOV.UZ орқали рўйхатдан ўтгандан кейин барча паспорт маълумотлари акс этади. Агар талабгор мобил телефон рақами ёрдамида рўйхатдан ўтмоқчи бўлса, рақамни киритгандан кейин телефонига келган кодни бўш дарчага киритади. Сўнг АВТОРИЗАЦИЯ ойнаси пайдо бўлади, унга паспорт серия ва рақами, ҳамда ShR ни киритиш лозим. Намоён бўлган дарчада ShR батафсил кўрсатиб берилган.
Агар паспортнинг бирор-бир маълумотлари дарчаларда акс этмаса, уларни қўлда киритиш лозим.
А БЎЛИМИДА КИРИТИЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛГАН МАЪЛУМОТЛАР:
Танловнинг ҳар бир иштирокчиси фақат бир марта ва “Истиқболли бошқарув кадрларини танлаб олиш бўйича «Тараққиёт» республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”да кўрсатилган битта номинация бўйича рўйхатдан ўтиши мумкин.
Б БЎЛИМИДА ТЎЛДИРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ДАРЧАЛАР:
МАЖБУРИЙ ДАРЧАЛАРДАН ТАШҚАРИ Б БЎЛИМИДА ТАЛАБГОРНИНГ ХОҲИШИГА КЎРА ТЎЛДИРИЛАДИГАН ДАРЧАЛАР МАВЖУД:
Ҳарбий (махсус) унвон – мазкур дарчада тегишли унвон танланиши лозим;
Чет тилини билиши – ушбу дарчада битта чет тили танланади;
Билими даражаси– чет тилини билиш даражаси танланади;
Чет тилини билиши ҳақидаги Сертификат – чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги сертификат мавжуд бўлса, ушбу ҳужжат нусхаси илова қилинади. Рухсат этилган файл типлари: pdf, doc, docx, jpeg, jpg, png, gif, jp2, pcx, максимал файл ҳажми 5МБ бўлиши зарур.
Талабгор бошқа чет тилини ҳам билса, Тил қўшиш тугмаси активлаштирилади ва тегишли дарчалар тўлдирилади.
В БЎЛИМИДА ТЎЛДИРИЛИШИ МАЖБУРИЙ БЎЛГАН ДАРЧАЛАР:
Талабгорнинг хоҳишига кўра Давлат ва идоравий мукофотлар, фахрий унвонлар дарчаси тўлдирилади. Сичқончани бўш дарчага қаратиб, мукофотлар рўйхати очилади ва кераклиси танланади. Сўнг мукофот гувоҳномасининг нусхаси илова қилинади.
Аризачи бошқа Диплом, сертификат, фахрий ёрлиқларга эга бўлса, уларнинг ҳам нусхалари илова қилиниши мумкин.
Бир неча ҳужжатлар (дипломлар, сертификатлар) илова қилинаётганда барча файллар белгиланиши лозим, шундан кейингина Илова қилиш тугмаси босилади.
Барча дарчалар тўлдирилганидан сўнг Ариза бериш тугмаси босилади.
Танлов иштирокчилари анкетада ишончли ахборотни тегишли шаклга кўра кўрсатишлари шарт. Анкетага олдиндан ёлғон ахборотни киритиш иштирокчини танловдан чиқаришга асос бўла олади.