Танловнинг навбатдаги босқичи тўғрисида

Танловнинг навбатдаги босқичи тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида 2018 йил 18 декабрь куни замонавий кадрларга бўлган эҳтиёжни тўлдириш, билимли ёшларни стратегик соҳаларга жалб этиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда (http://www.uza.uz/oz/politics/zbekistonga-zhadal-islo-otlar-suratiga-mos-il-or-kadrlar-ker-18-12-2018) белгиланган топшириқларга мувофиқ, шунингдек "Тараққиёт" республика танловини янада самарали ташкил этиш, номзодларга қўшимча имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 майдаги "Истиқболли бошқарув кадрларини танлов асосида танлаб олишнинг замонавий тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3755-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шу муносабат билан, танловнинг навбатдаги босқичи тўғрисидаги маълумотлар яқин кунларда эълон қилиш режалаштирилган. Бизни расмий портал (https://taraqqiyot-tanlov.uz)да ва телеграм канал (https://t.me/taraqqiyottanlov)да кузатиб боринг.

1696 09.02.19