ҲУРМАТЛИ НОМЗОДЛАР ДИҚҚАТИГА!

ҲУРМАТЛИ НОМЗОДЛАР ДИҚҚАТИГА!

ДИҚҚАТ! 1-тур онлайн тест босқичи жорий йилнинг 25-30 ноябрь кунлари ўтказилади. Номзодлар сонидан келиб чиқиб, онлайн тест жараёнлари 2 сменада (9:00-12:00, 13:00-16:00) ўтказилиши назарда тутилган.
Тест босқичи ўтказиладиган муассаса манзили ҳақида тўлиқ маълумот порталнинг "Янгиликлар" менюсида жойлашган!
Номзодлар тест ўтказиладиган бинога фуқаролик паспорти ва видеокузатув орқали рўйхат асосида киритилади!
Танловга белгиланган вақтда хизмат сафари ёки маълум сабабларга кўра Республиканинг бошқа ҳудудида бўлган номзодлар ўзларига яқин тест ўтказиладиган олий таълим муассасаларида топширишлари мумкин!
Танловга белгиланган вақтда ҳорижий давлатларда бўлиб турган номзодлар ўша давлатдан туриб топширишлари мумкин! Бунинг учун Call center га мурожаат қилишлари сўралади!
Тест жараёнларига микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари, шпаргалкалар ва бошқа нарсалар олиб кириш қатъиян тақиқланади!
Тест синовлари давомида бошқа иштирокчи билан гаплашиш, ёрдам бериш, тестларга бошқа иштирокчи ўрнига киришга уриниш ёки кириш қатъиян тақиқланади!
Барча танлов иштирокчиларига омад тилаб қоламиз! Ватанимиз равнақи Сизлар каби фидойи ва ватанпарвар инсонлар билан янада ривожланади!

 

988 25.11.18